Тошкентда кетма-кет вафот этган уч опа-сингилнинг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилган — Бош прокуратура (+видео)
16 ноябр 2017, 14:38 3321 кўрилди

alt

Аввалроқ ижтимоий тармоқлар ва қатор маҳаллий интернет нашрларида Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи оиланинг уч нафар қизи бир кунда кетма-кет вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жорий йил 8 ноябрь куни қайд этилган ушбу ҳолат юзасидан 9 ноябрь куни прокуратура органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи ўринбосари Воҳиб Шаропов «Ахборот 24»га хабар қилди.

Шароповнинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан опа-сингил Қосимовалар ўлими сабабларини аниқлашга қаратилган тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, комплекс суд-тиббиёт ва суд-кимёвий экспертизалари ўтказилаётган бўлиб, уларнинг натижасига кўра тергов ҳаракатларининг кейинги йўналишлари белгиланади ҳамда айбдор шахсларни жавобгарликка тортишнинг барча чоралари кўрилади.

Видео

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 
Шархлар
Реклама