Тошкентда иситиш мавсуми бошланди
31 октябр 2013, 12:16 667 кўрилди

alt

Унга кўра, ташқи ҳароратнинг барқарор пасайиши муносабати билан Тошкент шаҳридаги турар жой бинолари жорий йилнинг 31 октябридан бошлаб мунтазам иситишга ўтказилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берган.
 
Иссиқлик манбалари, энергия билан таъминловчи, уй-жойлардан фойдаланувчи ташкилотларга туман ҳокимликлари назорати остида иситиш мавсуми сифатли ўтказилиши, барча истеъмолчилар ишончли ва етарли иситилиши ҳамда иссиқ сув билан таъминланишини амалга ошириш вазифаси топширилди.
 
Шунингдек, қарорда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан марказлашган иссиқлик таъминоти тизимининг барқарор ишлаши учун мутасадди ходимлар ҳамда аҳоли томонидан қоидаларнинг бузилишга йўл қўйилмаслиги юзасидан назорат қилиниши белгилаб берилган.    
 

Шархлар
Реклама