Тошкентда иккинчи бор Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги ўтказилади
22 октябр 2013, 10:38 1585 кўрилди

altМиллий ахборот-кутубхона ҳафталигининг асосий мақсади - мутолаага бўлган меҳрни ошириш ва уни тарғиб қилиш, аҳолига, айниқса ёшларга керакли бўлган ахборотни мустақил равишда излаш ва қизиқишларини қўллаб-қувватлаш, уларни янги нашр қилинган ижтимоий-сиёсий, илмий-маърифий, ўқув ва бадиий адабиётлар билан батафсил таништириш, ахборот маданиятини юқори поғоналарга кўтариш ҳамда республика аҳолисини маданий меросини асраш, ахборот-кутубхона фойдаланувчилари ҳизматини интернет орқали имкониятларини ошириш, янги замонавий технолигияларидан фойдаланиш каби илмий билимларни оммалаштиришдан иборатдир.

Мазкур ҳафталик доирасида бир қанча соҳавий тадбирларни (семинар, давра суҳбати, танловлар, тренинглар, маҳорат мактаблари ва бошқалар) ҳамда китоб чоп етиш ва савдоси билан шуғулланувчи нашриётлар, ташкилотлар иштирокида китоб кўргазмаcини ташкил этиш, ёшларнинг маънавий-маданий билимларини оширишга йўналтирилган тадбирлар, ўқувчларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш ва юксалтириш, санъат ва адабиёт соҳасидаги билимларини бойитишга қаратилган танловлар, ёзувчилар, мусиқашунослар, рассом ва тарихчи археологлар, блогерлар билан ижодий учрашувлар, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси видеофондидан филмлар намойиши ва бошқа тадбирларни ўтказилиши режалаштирилган.

Ахборот-кутубхона ва архив мутахассислари учун қўлёзма ва нодир нашрларни консервация ва реставрация ишлари бўйича семинар-тренинг, Миллий кутубхонанинг янги дастурлари тақдимоти ўтказилиши ва доимий даврий кутубхона бўйлаб мавзули махсус экскурсия ўтказилиши режалаштирилган.

Шархлар