Тошкентда икки автомобилда ёнғин чиқди
17 мая 2017, 16:05 1852 кўрилди

alt

16 май куни соат 09:05да Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида икки автомобилда ёнғин чиққан.

ИИББ матбуот маълум қилинишича, тумандаги Амир Тимур шоҳ кўчаси, 95А-уйда "Нексия-2" русумли автомобилнинг орқа юкхона қисми ҳамда ёнида турган "ГАЗ-5201" русумли автоуловнинг кузов қисми ёнган.

Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Айни вақтда ёнғин сабаби аниқланмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама