Тошкентда гаражларни бузиш ишлари бошлаб юборилди (Фото)
20 апрел 2017, 11:09 1560 кўрилди

alt

Хабаринггиз бор, Тошкент шаҳар ҳокимининг пойтахтдаги туман мавзе, даҳалар ҳудудида очиқ турдаги ҳамда темир бетон гаражларни бузилиши ҳисобига уларнинг ўрнида замонавий кўп қаватли автотураргоҳлар қурилиши тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама учун интернетга жойлаштирилган.

Лойиҳа ҳужжатларига асосан, режалаштирилаётган 2 қаватли автотураргоҳда 80 та сиғимли, 3 қаватли автотураргоҳда 144 та сиғимли ҳамда 6 қаватли автотураргоҳларда 480 ва 532 та сиғимли енгил автомототранспорт воситалари жойлаштирилиши белгиланган. Автотураргоҳларнинг пастки қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси жойлашади. Қонун лойиҳасининг муҳокамаси 29 апрелгача давом этиши белгиланган эди.

Бироқ айни кунларда Тошкентнинг С.Азимов кўчасидаги гаражларни бузиш ишлари бошлаб юборилди. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғида фотохабарлар қолдирилиб, фойдаланувчилар томонидан ушбу ҳолатнинг ноқонуний экани турли норозилик ва кенг мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Фото

Фото Марии Глазыриной.

Фото Марии Глазыриной.

Фото Марии Глазыриной.

Фото Марии Глазыриной.

Фото Марии Глазыриной.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  20 апрел 2017, 16:36
Атрофлари бетон копламали эшиклари темирдан гаражлар хам бузиладими.чунки мен гараж сотб олмокчийдим шуниенг учун аникрок маълумот беришингизни илтимос киламан. Жавобингиз учун олдиндан миннатдорчилигимни билдириб коламан.
Реклама