Тошкентда Европа таълими кунлари ўтказилади
06 ноябр 2013, 11:11 793 кўрилди

alt

Мазкур тадбир доирасида «Европа Иттифоқидаги таълим» таълимий кўргазмаси, мамлакатимиз университетларида «Эразмус Мундус» стипендиал дастур тақдимотлари ва ушбу дастур битирувчилари учун давра суҳбати бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистонда Европа таълими кунларининг ўтказилишига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Тадбир Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил қилинмоқда.

Эътироф этиш жоиз, Ўзбекистон ва Европа олий ўқув юртлари ўртасидаги ҳамкорлик “Темпус” дастури доирасида амалга ошириб келинмоқда. Шунингдек, ҳозирда “Эразмус Мундус” дастури ҳам фаолият юритмоқда. 

 

Шархлар
Реклама