Тошкентда "Эътироф" кўрик-танлови ғолиблари аниқланди
20 ноябр 2013, 15:59 4057 кўрилди

alt

"Ўзбекистон матбуоти” III Миллий кўргазмасида қатор босма даврий нашрлар ва нашриётлар, электрон оммавий ахборот воситалари ўз фаолиятига оид маълумотлар акс этган махсус стендлар, ранг-баранг маҳсулотлари билан иштирок этмоқда. Миллий кўргазма доирасида ноширларимиз томонидан икки юздан зиёд янги номдаги китоб тақдимоти, адиб ва шоирлар, кўргазма иштирокчилари билан учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Уч кун давом этадиган мазкур кўргазмада мамлакатимиздаги олтмишдан зиёд, шунингдек, АҚШ, Буюк Британия, Жанубий Корея, Хитой, Япония, Германия, Россия каби ўндан ортиқ давлатлар компаниялари ўз маҳсулотлари билан қатнашмоқда. Улардан бири Германиянинг полиграфия дастгоҳлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Heidelberg” компаниясидир. Компания 15 йилдан буён мамлакатимизнинг матбаа бозорида босмахоналар, нашриёт-матбаа ижодий уйлари билан самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда.  

“Ўзбекистон матбуоти” III Миллий кўргазмаси доирасида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан Ёзувчилар уюшмаси, Фанлар академияси, бошқа қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остида “Жамиятнинг маънавий-маърифий тараққиётида китобнинг ўрни” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилади. 

Кўргазма давомида “Йилнинг энг яхши китоби” V республика кўрик- танловининг натижалари ҳам эълон қилинади. Унда мамлакатимиз нашриётлари бешта йўналиш бўйича китоблари билан қатнашади. Танлов ғолиблари “Ўзбекистон матбуоти” III Миллий кўргазмаси якунида ташкилотчилар томонидан тақдирланади.

Шунингдек, тадбирда «Эътироф» ижодий кўрик-танлови ғолиблари ҳам тақдирланди (Суратда танлов ғолибалари Гулмира Комилова ва Феруза Қосимова). 

Эслатиб ўтамиз, 2013 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра юртимизда оммавий ахборот воситалари сони 1377 тани ташкил этмоқда. 

Фото: Ёлқин Шамсиддинов (ЎзА)

 

Шархлар