Тошкентда бугун ёмғир ёғиши мумкин
10 октябр 2013, 11:09 914 кўрилди

alt«Узгидромет»нинг маълумотларига кўра, республикамизнинг турли ҳудудлари: Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам ёғингарчиликлар кутилмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон бўйича бугун шарқдан-ғарбга 7-12 м/с тезликда шамол эсади, айрим жойларда 15-20 м/с.гача эсиш эҳтимоли бор. Ҳарорат кундузи 16-21° даража иссиқни ташкил қилади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида эса: об-ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчиликлар бўлиши эҳтимоли бор. Шарқдан-ғарбга 7-12 м/с тезликда шамол эсади, бази ҳудуларда эса у 15-20 м/с.гача тезлашиши мумкин. Ҳарорат кундузи 8-13° даража иссиқ бўлади.

Шархлар
Реклама