Тошкентда бир хонали уй эвазига ўз фарзандини сотишга уринган аёл қўлга олинди
21 апрел 2017, 12:57 1498 кўрилди

alt

Қарши шаҳрида туғилган аёл 7 апрель куни Тошкентга келиб, бу ердаги танишига қўнғироқ қилиб, яхши оила ёки хонадон бўлса, 4 ёшли ўғлини тарбия қилиб олишларига ёрдам беришини сўраган. Бола эвазига Тошкентдан бир хонали уй олиб беришларини талаб қилган. Сўнгра уйларнинг нархини суриштириб, 97 млн сўмга бир хонали хонадон олиш мумкинлигини айтган. Болани сотиб олмоқчи бўлган шахс аёлга долларда пул тўлашини билдиргач, 97 млн сўм учун 14 100 доллар олишига рози бўлган. 

13 апрель куни аёл паспорти нусхасига "14 минг 100 долларга ўз боламни сотдим" деб ёзиб берган. Чилонзор тумани ички ишлар идораси томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида аёл "харидор"дан пулни олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.Бу ҳақда Тошкент ИИББда бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди, яъни одам савдоси жиноят аломатлари билан жиноий иш қўзғатилди. Айбланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Вояга етмаган бола Тошкент шаҳар ИИББга қарашли вояга етмаганлар ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама