Тошкентда 5-синф ўқувчиси дўстини қутқариб, ўзи сувга чўкиб кетди

янв 29 / 2018

alt

Тошкентнинг Олмазор туманидаги 134-мактаб 5-синф ўқувчиси Абдуллоҳ Рўзибоев сувда чўкаётган дўстини қутқариб, ўзи чўкиб кетди, деб хабар қилади ФВВ матбуот хизмати. 

Ҳодиса 21 январ куни содир бўлган. Пойтахтнинг Олмазор тумани “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи синфдошлар Абдуллоҳ ва Шоҳжахон Қора-Қамиш 2/5 мавзеси ҳудудидан оқиб ўтувчи сув канал ёнига келганларида Шоҳжахон кўприк ёнидан ўтган сув қувуридан югуриб ўтмоқчи бўлади. У бироз юргач, бироқ оёғи сирпаниб сувга тушиб кетади. Шунда Абдуллоҳга бир неча йилдан буён сузиш тўгарагида шуғуллангани қўл келиб, зудлик билан ўзини дўстининг ортидан сувга отади ва уни қирғоқ томонга итариб қутқариб қолади. Лекин ўзи сувга чўкиб кетади.

Абдуллоҳ Рўзибоев Олмазор туманидаги 134-мактабда таълим олган. У синфда аълочи, намунали хулқи билан бошқалардан ажралиб турган.

Абдуллоҳ яқин қариндошлари томонидан 24 январ куни дафн қилинган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Абдужаббор
    29 янвuary 2018, 19:10

    Тарбия берган ота-онаси жаннати инсонлар экан, уларга таъзия изҳор этаман. Қахрамонликнинг энг юксак чўққиси, таърифга тил ожиз.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *