Тошкентда 16 ёшли мактаб ўқувчиси ўзини осиб қўйди
21 апрел 2017, 10:09 2984 кўрилди

alt

Жорий йилнинг 6 апрель куни Тошкент шаҳар Олмазор тумани 196-мактабнинг 9-синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилиб, уйида ўзини осиб қўйган.
 
Тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, 2001 йилда туғилган вояга етмаган шахс руҳий касал эди. Унда аутизм касаллигига мойиллик бўлгани айтилади. Айни дамда Олмазор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
 
Тасдиғини топмаган маълумотларга қараганда, марҳум 196-умумий ўрта таълим мактабига қадар Тошкент шаҳар Олмазор туманида 36-сонли имконияти чекланган болалар учун истисослашган мактабда таҳсил олган. Унинг имконияти чекланган болалар мактабидан умумий ўрта таълимга қандай қилиб ўтиб қолгани ҳозирча номаълум. Прокурорнинг таъкидлашича, ўқувчи доимий равишда мактаб психологи назоратида бўлган, деб ёзади Qalampir.uz.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама