Тошкент, Жиззах вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасига прокурорлар тайинланди
21 ноябр 2017, 14:27 1108 кўрилди

alt

Бош прокурорнинг тегишли буйруқларига асосан Тошкент ва Жиззах вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасига прокурорлар тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилади.

Унга кўра, Суннатов Улуғбек Жалилович Тошкент вилояти прокурори лавозимига, Эргашхўжаев Исломжон Жасурович Жиззах вилояти прокурори лавозимига тайинланган. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори этиб Раҳматов Рашид Насруллоевич тайинланган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 
Шархлар
Реклама