Тошкент юридик коллежи собиқ директорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
12 октябр 2017, 18:54 1726 кўрилди

alt

Шаҳар прокуратураси томонидан Тошкент юридик коллежининг собиқ директори Наталья Темирова ва ушбу ўқув масканининг бошқа мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББда пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи Б.Деҳқонов маълум қилди.

Темирова ҳамда коллежнинг бошқа раҳбарларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “г” банди (айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш мансаб мавқеини суистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 6 октябрь куни коллеж ҳудудида 3-курс ўқувчилари ўртасида жанжал келиб чиқиши оқибатида улардан бири вафот этди. 7 октябрь куни коллеж директори Наталья Темирова иш фаолиятида йўл қўйган жиддий хато ва камчиликлари учун  “2-даражали адлия маслаҳатчиси” махсус унвон-мартаба даражасидан маҳрум қилиниб, эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Мехмон
  13 октябр 2017, 12:19
Худди шу даража ва мавкъедаги бошка укув даргохларини хам текшириш керак, качонгача бирор кор-хол руй берса чора курамиз? Ахир Президентимиз хукукбузарлик ва конунбузарликларнинг олдини олиш (профилактика)ни хар доим биринчи уринга куйиш керак деяптилар-ку! Бу укув даргохидаги холатни энди билибмиз-да????
Реклама