Тошкент-Волгоград-Тошкент йўналиши биринчи рейси бажарилди
30 сентябр 2013, 13:40 911 кўрилди

altБиринчи қатнов замонавий А320 самолётларида бажарилди. Парвоз муваффақиятли ва яхши юклама билан бажарилди.

Бу воқеа МАКнинг парвозлар географияси тўғри олиб борилаётганлиги ва авиакомпаниянинг ўз йўловчилари ҳақида қайғуришининг яна бир тасдиғи бўлди.

Қўниш манзилига етиб борган МАК делегациясини Волгоград шаҳри аэропорти раҳбарияти кутиб олди. Тақдимот маросимида россиялик ҳамкасблар узоқ муддатли ҳамкорлик қилинишига умид билдирдилар. Тошкентга қараб йўл олган қатнов ҳам экипажнинг маҳорати, бенуқсон хизмат кўрсатилиши, шунингдек “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг Волгограддаги ваколатхонаси ходимларининг саъй-ҳаракатлари туфайли муваффақиятли амалга оширилди.

Мунтазам қатнов ҳафтада бир марта чоршанба кунлари бажарилади, режада вилоят аэропортларидан қўшимча қатновларни киритиш мўлжалланган.

 

Шархлар
Реклама