Тошкент вилоятида мамонт қолдиғи топилди
14 октябр 2013, 15:10 2460 кўрилди

altОлимлар, геологлар ва талабалар иштирокида олиб борилган илмий экспедиция изланишлари натижасида жанубий мамонт қолдиқлари топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий университетида геологиянинг долзарб масалаларига бағишланган республика илмий анжуманида маълум қилинди.

Мутахассисларнинг фикрича, жанубий мамонт табиатда рўй берган иқлим ўзгаришлари натижасида бундан 12 минг йиллар аввал қирилиб кетган. Унинг қолдиқларини топиш ва илмий жиҳатдан ўрганиш сайёрамиздаги жўғрофий, геологик, экологик ҳолатларни тадқиқ қилишда муҳим аҳамият касб этади. Овжазсойдан топилган фил суяги ҳам ана шундай ноёб ва муҳим ашё ҳисобланади. 

Тадбирда Ўзбекистон Миллий университети олимлари геология соҳасидаги тадқиқотларни амалга оширишда мамлакатимиз ва хориждаги нуфузли илм-фан муассасалари билан яқиндан ҳамкорлик қилаётгани таъкидланди. Бу йўналишда йигирмага яқин давлат гранти ва хўжалик шартномалари асосида фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб борилмоқда. 

Шархлар
Реклама