Тошкент вилояти прокуратурасининг расмий веб-сайти ишга туширилди
18 август 2017, 18:00 274 кўрилди

alt

Тошкент вилоят прокуратураси аҳоли ва жамоатчилик билан самарали мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида ўз веб-сайтини ишга туширди.

Сайт яратилишида фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини ёритиш билан боғлиқ кўплаб фикр ва таклифлари ўрганилди ва инобатга олинди.

Ҳозирги вақтда сайтдан фойдаланиш жараёнида қуйидаги имкониятлар мавжуд:

Тошкент вилояти прокуратурасига ариза, шикоят ва таклифларни виртуал қабулхона орқали онлайн тарзда йўллаш;

ҳуқуқий маслаҳат олиш;

вилоят прокуратураси органлари фаолияти ва унинг амалдаги натижалари ҳақидаги маълумотлар, шунингдек жамиятда қонунийлик ва ҳуқуқ тартиботни таъминлаш соҳасидаги тадбир ва янгиликлардан хабардор бўлиш;

ижтимоий сўровларда қатнашиб, минтақадаги коррупция ҳолати ва давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш;

қонунлар ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, шу жумладан мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган таклифларни йўллаш;

вилоятдаги идора ва ташкилотларда мавжуд бўлган бўш иш ўринлари, бедарак йўқолганлар ва жиноят содир этганликда айбланувчи шахслар қидируви билан боғлиқ долзарб маълумотларга эга бўлиш;

жиноятлар ва бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш, шунингдек турли ҳаётий вазиятларда ҳаракатланиш чоралари ва қоидаларини ўзида ифода этган махсус эслатмалар билан танишиш.

Сайт tvp.uz манзилида жойлашган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама