Тошкент темир йўл муҳандислари институти ходими пора олаётганда қўлга тушди
15 июл 2017, 15:13 2483 кўрилди

alt

Тошкент темир йўл муҳандислари институти Ахборот ресурслари маркази етакчи мутахассиси Хасанов Фурқат фуқаро Эсонов Абдумалик(анкета маълумотлари ўзгартирилган)ни институтга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, бунинг учун ундан 8 000 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган. 12 июль куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Яккасарой туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида ОТМ ходими пулни олаётган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура идоралари томонидан ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик, яъни анча миқдорда, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) ва 28, 211-моддаси 1-қисми (пора беришга далолатчилик қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда, деб хабар беради ИИББ матбуот хизмати.

Олийгоҳга ўқишга кириш қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади. Шунингдек, бунинг учун пора берган шахслар ҳам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноий жавобгарликка тортилишлари белгиланган, дея огоҳлантиради бошқарма ўз хабарида. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Сирдарё
  15 июл 2017, 20:47
Бу нарса Тошент педиатрия тиббиёт институт ходимларига дарс булсин. Чунки бу йилги хужжат кабул килиш чогида килган тамагирликлари ва барча абитурентларни овора килишларидан бу ерда кандай инсонлар нима максадда ишлаши билиниб турибди.
Реклама