Тошкент шаҳридаги каналлар озодалиги билан янги ташкилот шуғулланадиган бўлди
21 октябр 2013, 19:20 1182 кўрилди

 

altЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 16 октябрдаги № 282-сонли «Тошкент шаҳар ҳудудидаги каналларнинг санитар ҳолатини яхшилаш ва ободонлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, "Чирчиқ- Оҳангарон" ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги Тошкент шаҳар сув хўжалиги бошқармаси тугатилиб, унинг базасида Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармаси қошида каналларни сақлаш, фойдаланиш ва таъмирлаш ихтисослаштирилган бошқармаси ташкил қилинади.  

Янги ташкил этиладиган бошқармага белгиланган тартибда шаҳар магистраль каналлари ва ускуналарининг бир қисми ўтади.

Қарорга кўра, мазкур ихтисослаштирилган бошқарма каналлардан фойдаланиш хавфсизлиги ва   иш фаолиятини таъминлайди. Шунингдек, санитария ҳолатини яхшилаш, улар атрофидаги ҳудудларни ободонлаштириш ҳам айнан мазкур бошқарма зиммасига юкланади.

Шархлар
Реклама