Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида инновацион суғурта маркази ташкил этилади
11 янвuary 2017, 16:26 396 кўрилди

alt

“Кафолат суғурта компанияси” АЖ Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамкорлигида инновацион суғурта маркази ташкил этилади. “Кафолат суғурта компанияси” АЖ ҳамда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) ўртасида бу ҳақда англашув меморандуми имзоланди, деб хабар қилади IUT ахборот хизмати.

Меморандумга асосан, лойиҳа 2017-2018-ўқув йили давомида IUT биносида инновацион суғурта маркази ташкил этилади. Марказ суғурта бизнесини автоматлаштиришга йўналтирилган лойиҳаларни амалга оширади.

Мазкур лойиҳа IUT талабаларининг турли технологиялар ва дастурлардан фойдаланган ҳолда суғурта бизнесининг турли йўналишлари учун дастурлашга боғлиқ кўникмаларини янада яхшилашга кўмак беради.

Мемораднум доирасида “Кафолат суғурта компанияси” АЖ суғурта компаниясининг фаолиятида фойдаланиш мумкин бўлган IUT талабаларининг махсус дастурлари, дастурий маҳсулотлари ва ечимларини кўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама