Тошкент шаҳридаги Инҳа университети профессори Халқаро Фанлар академиясининг мукофотини қўлга киритди
21 апрел 2017, 09:38 472 кўрилди

alt

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)нинг физика фани ўқитувчиси Ҳусниддин Олимов ривожланаётган мамлакатлардаги 45 ёшгача бўлган Халқаро Фанлар академияси (The World Academy of Science, TWAS)нинг  мукофотини олган 22 нафар ёш олимлар қаторидан жой олди. Бу ҳақда IUT сайтида хабар қилинди.

Ҳусниддин Олимовга 2016 йилда TWAS мукофоти сўнгги беш йилдаги физика фани бўйича халқаро нуфузли журналларда чоп этилган мақолалари учун топширилди. IUT профессори 2016 йил учун мазкур нуфузли мукофотни Ўзбекистондан қўлга киритган ягона лауреат бўлди. 2016 йил якунлари бўйича TWAS мукофотини дунёнинг 16 мамлакатидан қатнашган 22 нафар ёш олимлар қўлга киритишди.

Ҳусниддин Олимовга мукофот сертификатини Ўзбекистон Фанлар академиясининг Президенти, академик Беҳзод Юлдашев топширди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама