Тошкент шаҳар ИИББ қоидабузар ҳайдовчилар «рейтинг»ини эълон қилди
15 мая 2017, 15:27 1607 кўрилди

Тошкент шаҳар ИИББ 6-13 май кунлари оралиғида кузатув вамералари қайд этган натижалар асосида қоидабузар ҳайдовчилар «рейтинг»ини эълон қилди.

«Рейтинг»нинг 1-поғонасини Чилонзор туманида жойлашган «Gold Air Travel» МЧЖга қарашли «Малибу» русумли, давлат рақам белгиси 01 216 WDA бўлган транспорт воситаси ҳайдовчиси эгаллади. У жами 17 маротаба йўл ҳаракати қоидалари, шундан 16 таси белгиланган ҳаракатланиш тезлиги талабларига бўйсунмаслик, 1 таси светофорнинг тақиқловчи ишорасида ҳаракатланиш ҳолатларини содир этган. Ушбу ЙҲҚ бўйича бўйича 8 миллион 87 минг 850 сўмлик жаримага тортилган.

alt

2-ўрин. Юнусобод туманидаги «Bilol Myagkaya krovlya» корхонасига тегишли «Ласетти» русумли (давлат рақам белгиси 01 305 YDA) автомашина ҳайдовчиси 13 марта кузатув камераларига «тушган». Жумладан, 11 марта тезликни белгиланган меъёрдан оширган, 2 марта светофорнинг тақиқловчи ишорасига бўйсунишни «хоҳламаган». Умумий жарима миқдори эса 2 миллион 845 минг 725 сўмни ташкил этган.

alt

3-ўрин. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Маъмурий бинолардан фойдаланиш дирекциясига тегишли «Эпика» русумли (давлат рақам белгиси 01 206 ТВА) автоулов ҳайдовчиси 12 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузди ва 2 миллион 845 минг 725 сўм миқдорида жаримага тортилди.

alt

4-ўрин. Олмазор туманидаги «Orange taxi» масъулияти чекланган жамиятига қарашли «Нексия» русумли (давлат рақам белгиси 01 270 ТТС) автомобиль ҳайдовчиси кузатув камералари ишга тушганидан буён 11 марта қоидабузарликлар содир этган. Жарималар миқдори – 2 миллион 96 минг 850 сўмни ташкил этди.

alt

5-ўрин. Сергели туманида жойлашган масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Global Building Machinery» корхонасининг «Малибу» русумли (давлат рақам белгиси 01 077 VDA) автомашинаси ҳайдовчиси 9 марта кузатув камераларига «суратга тушиш» билан ана шундай шарафга «муяссар» бўлди. У шундан 8 марта белгиланган тезлик талабларига амал қилмаган. Бир ҳолатда эса светафорнинг қизил чироғини «кўрмай қолган». Унга 2 миллион 695 минг 950 сўмлик жарима солинган.

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  19 мая 2017, 08:58
Камера борлигини билмайдими
Реклама