Тошкент курилиш моллари комбинатига янги раҳбар тайинланди
11 ноябр 2013, 13:06 2446 кўрилди

alt"Тошкент курилиш моллари комбинати" ОАЖ  кузатув кенгаши жамият бошқарувига янги раис тайинлади. 

Компания Кузатув кенгаши қарорига мувофиқ, Пазлитдин Сайдалиев "Тошкент курилиш моллари комбинати" ОАЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди. 

Бунгача ушбу лавозимда Алишер Хайтанов ишлаган ва Кузатув кенгаши қарори билан эгаллаб турган вазифасидан озод этилган, деб ёзади Uzdaily нашри.

1994 йилда қайта ташкил этилган «Тошкент курилиш моллари комбинати» ОАЖ қурилиш моллари, хусусан керамика плиталарини ишлаб чиқаради. 

 

Шархлар
Реклама