Тошкент кўчалари бўйлаб ЙПХ ходимлари мотоциклларда патруллик қилишни бошлади
19 август 2017, 17:43 1803 кўрилди

alt

16 августдан Тошкент шаҳрида йўл-патрул хизмати ходимлари мотоциклларда шаҳар кўчалари бўйлаб патруллик қилишни бошлади. Мотогуруҳ пойтахтда тажриба тариқасида тузилди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Ушбу гуруҳга йўллар ва кўчаларнинг ҳаракатланиш қийин бўлган қатнов қисмларида, одамлар гавжум жойларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш вазифаси юклатилган. ЙПХ ходими мотоциклда енгил автомобилга қараганда тирбандликлар ҳосил бўлган, йўл-транспорт ҳодисалари рўй берган ёки серқатнов чорраҳада светофор ишламаётган жойларга тезроқ етиб боради. Мотоциклнинг автомобилга кўра манёвр қилиши осонроқ, габаритлари ҳам ихчам.

alt

ЙПХ инспектори мотоциклни аъло даражада бошқара олиши лозим. Шунинг учун ушбу гуруҳда мотоцикл ҳайдаш малакасига, яъни “А” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган ходимлар жамланган ва уларни бошқариш малакасини ошириш бўйича машғулотлар махсус автодромларда ўтказилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Мехмон
  19 август 2017, 23:34
Юртимизда ИИВ ходимларининг формалари тубдан узгаради деб эьлон килинган эди.
Шунга монанд милиция полицияга
айлантирилса максадга муофик булар эди.
Чунки, милиция - куролланган халк
полиция -халкнинг куролли вакиллари деганидир.
Революция йули билан эришилган
хукумат ва давлатлар милицияга мухтож булади.
Эвалюцион тараккиёт билан ташкил этилган яьни конуний давлатлар эса полиция хизматидан фойдаланади.
Хар иккисининг фарки милиция хукуматнинг куч ишлатар тизими,
Полиция эса халк тинчлигини
конуний йул билан таминловчи
ташкилот хисобланади.
Мотоциклдаги полизе сузидан куриниб турибдики кучли узгаришлар, янгиланишлар даврида яшаяпмиз.
Онгимиз, шууримиз ва тафаккуримизда хам мана шундай эврилишлар содир булишлигини
кутиб коламиз.
Ф.М.
Реклама