Тошкент халқа йўлида 8та янги автостанция қурилади
18 ноябр 2013, 11:45 1570 кўрилди

altМазкур дастур Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 ноябрдаги "Шаҳар йўловчи ташиш транспорти тизимини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланган. 

Дастурга кўра, линиядаги автобуслар ва йўналишли таксилар ҳаракати йўналишларининг бир-бирини такрорлашини бартараф этиш мақсадида, йўналишли таксиларнинг 4 та йўналишини босқичма-босқич ёпиш, 18 та йўналишнинг узунлигини қисқартириш ва 15та йўналишнинг ҳаракатланиш схемасини ўзгартириш белгиланган. 

Шунингдек, сутканинг турли вақтида йўловчилар оқимининг интенсивлигига ва шаҳар кўчаларининг ўтказиш лаёқатига қараб бир йўналишда катта ва ўртача сиғимли автобуслардан фойдаланиш ҳам кўзда тутилган. 

Дастурда шунингдек, шаҳар атрофи йўналишларининг охирги тўхташ жойларини Тошкент ҳалқа йўли бўйлаб жойлаштирган ҳолда шаҳар ва шаҳар атрофи йўналишлари схемаларини мақбуллаштириш белгиланган. Унга кўра 8та янги автостанция ("Бахт", "Тузел", "Аграр университет", "Уч қахрамон", "Келес", "Бешқайрағоч", "Эркин", "Чоштепа") қурилади, "Қўйлиқ Ц-1" автостанциясини таъмирлаб, кенгайтирилади ҳамда шаҳар атрофига қатнайдиган линиядаги таксилар фуқароларнинг қайта ўтиришлари учун энг қулай жойларда тўхтаб туриши учун майдончалар ташкил этилади. 

 

Шархлар
Реклама