Томошабинлардан бири "Ёшлар" телеканалида намойиш этилаётган ҳинд сериали устидан шикоят хати ёзди
20 мая 2016, 10:40 9179 кўрилди

alt

Фейсбукдаги “Маslahat.uz” гуруҳи аъзоларидан бири "МТРКнинг “Ёшлар” телеканали ва унинг ҳиндсевар раҳбариятига!”, дея шикоят хати ёзиб қолдирди.

Хатда шундай дейилади:
Бутун дунёда минглаб сериаллар яратилаётган бир вақтда "Ёшлар" канали бизга "25-кадр" орқали беҳаёликни тарғиб этаётган ҳинд филмларини намойиш этишдан чарчамаяпти.
Энг аввало, фильм вақтини олайлик: 19:30, яъни бутун оила кечки овқатга жамланадиган вақт. Сизнингча, шу фильмларни оила даврасида кўриш мумкинми? Ўпиб, қучоқлаб, бемаза ҳазиллар қиладиган, "Сен қачон ҳомиладор бўласан?", "Кийимимни орқасини ечиб юборинг"га ўхшаш бемаза кадрларга бой фильмни оила даврасида қандай кўриш мумкин?
Кечирасизлару, ўзбек халқи сизлардан бунақа фильм қўйишингизни сўрамаган! Ундан кўра мультфильм кўрганимиз афзалроқ!
"Ёқмаса кўрма!" дейишга шошилманглар, чунки уй бекалари севимли сериалларини (аслида ҳечқанақа севимли эмас, шунчаки кўравериб, кўришга ўрганиб қолган!) ўтказиб юборишга йўл қўйишмайди.
Яна бир тарафи: кўплаб оилаларда соат 18:00дан 21:00гача болажонларнинг экран олдига "михланиб" оладиган вақти ҳисобланади. Лекин афсуски, болажонларимиз шунақа бемаъни сериаллар томоша қилиб улғайишмоқда”.

Шикоят хати муаллифи, шунингдек, яқинда айнан “Ёшлар” телеканaлида намойиш этилган ва кўп сонли интернет фойдаланувчиларининг норозилигига сабаб бўлиб, том маънода уларнинг ҳаракати билан эфирдан олиб ташланган “Сенга ошиқман” (Ишани) сериали ва унинг оқибатини ҳам тилга олган: “Шу сериалдан кейин қизларимиз елкасининг орқа тарафи кенг очиқ бўлган кийимларни мода қилиб олишди, кимдир ўз қизига "Ишани" деб исм қўйди”, - дейди муаллиф.

Хат сўнггида муаллиф “оилавий йиғилиб телевизор томоша қилганда севги-муҳаббат, эҳтирос ва ҳоказо фильмларни эмас, одамни дунёқарашини кенгайтирадиган, қизиқарли фильмлар кўриш” истаги борлигини айтган.

Мазкур танқидий постни фойдаланувчиларнинг аксарияти қўллаб-қувватлаган. Улардан бири ўзимизнинг миллий урф-одатларимизни тарғиб қиладиган, оила даврасида биргаликда кўриб, ибрат олгулик сериалларни ишлаб чиқаришса, нур устига аъло нур бўлишини айтган.

Шархлар
Мехмон
  30 сентябр 2016, 17:38
Хат муаллифи жуда туғри танқид қилган, миллий урф-одатларимизни тарғиб қиладиган, оила даврасида биргаликда кўриб, ибрат олгулик сериалларни бериш лозим, шунингдек ушбу сериаллар фарзанларимиз тарбияси учун ижобий нимадир бериши керак.
Мехмон
  05 август 2016, 09:28
Биринчидан "Келин" сериалини бошидан бошлаб томоша қилаётган бўлсам ҳеч қандай беҳаё саҳнани кўрганим йўқ. Авваламбор бу сериалда ўз оиласига ва турмуш ўртоғига садоқатли ва вафодор, сабр-бардошли келин образи бизни ўзбек келинларимизга ҳам ибрат бўлса арзийди. Сериалда ёвузлик ва яхшилик ўртасидаги тавофут яққол кўрсатилган. Бу сериалда мен ҳеч қандай ёшлар онгини бузадиган омилларни кўрганим йўқ. Иккинчидан ўзимизнинг миллий киноларимизни болалигимиздан 100 маротаба кўрганимиз учун бизга ёд бўлиб кетган. Хозирги кунда эса ишлаб чиқарилаётган киноларимиз эса жуда бачкана. Айниқса Мухаммадисо деган актёримиз бачкана қилиқлари билан хаммани жонига тегди. Кейин ўзимизни ёш актёрлар ё атайин "Тошкент" шевасида гапиришади ёки кино сценарийси "Тошкент" шевасида енгил-елпи ёзилган. Яна қизиқарлиси шуки ёши катта актёрларимиз кинода қиз-фарзандига адабий тилда мурожаат қилишса фарзанди эса "вотти-кетвотти" деб турибди. "Ёшлар" телерадиокомпанияси раҳбариятига илтимосим шуки "Махобхорат" сериалига ўхшаган бирор бир тарихий хинд сериалларидан намойиш қилинглар. " Муҳташам юз йил" турк сериалини эфирга узатсангиз хам миннатдор бўлар эдик.
Мехмон
  04 август 2016, 13:30
Яқинда "маданият ва маърифат" каналида узатилаётган "Махобхорат" сериалининг янги талқини менга жуда ёқди. Афсуски бу сериални хам охиригача кўрсатишмай узиб қўйишди. Сериалдаги фалсафий фикр-мулоҳазалар, ҳар қаҳрамоннинг юксак ижроси, специфик эффектлар, ранг-баранг костюм ва сериал пейзажлари мени хақиқатдан ўша даврга етаклади. Оммавий телевидениеда бу сериал тўхтилиб қўйилгандан сўнг рус тилидаги дискини олиб охиригача кўрдим. Бу сериал ижодкорларига катта раҳмат. Қани бизни ўзимизни тарихий сериаллар? Ана ишлашсин "Алпомиш", "Кунтуғмиш" ," Гўрўғли" каби ўзимизни тарихий эпосларни янги талқинда , ранг-баранг, спец-эффектлар билан ишлашса кўрардик.Хинд кино ижодкорлари томонидан ишланган янги "Махобхорат" сериали таҳсинга сазовор. Сериал актёрлари яхши танланган. Сериал мусиқаси хам жуда гўзал. Бу сериални 10 маротаба қайта-қайта кўра арзийди. Ўзимизни ўзбек кино ижодкорларига хам шунака сериал яратиб қолишларини тилаб қоламан.
Мехмон
  06 июл 2016, 17:21
Ўзимизни кинолар хам анча асабга ўйнайди. Бутун республика миқёсида намойиш этиладиган тижорат ўзбек филмларида фақат тошкент шевасида гаплашишади. Қайси кинони кўрмайлик Низомиддинова ва Лолахонни қиёфасидан бошқасини кўрмаймиз. Шахсан менга хинд сериаллари ёқади. Мен ёшлигимдан ҳинд бадиий филмларини томоша қилиб катта бўлганман. Турк сериаллари йўқ бўлиб кетгани кетган энди ҳинд сериалларини тинч қўйинглар.
Мехмон
  26 мая 2016, 12:05
Виждонсизлар....
Мехмон
  26 мая 2016, 12:05
Виждонсизлар
Мехмон
  25 мая 2016, 20:30
уз динини ва кимлигини билмаган хам бор ичимизда
Мехмон
  25 мая 2016, 14:17
Yozilgan sharhlarning hammasi bir tiyinga qimmat
Мехмон
  24 мая 2016, 08:50
Бу сериалларни кими топшириги билан экранда куйишяпти нима бизи онгимизни уларни этикоди билан захарламокчими?
жохонгир
  23 мая 2016, 08:59
тугри ёзибди мен хам каршиман бу сериалларга махобхорат дегани хам бор бизнинг динимизга умуман тугри келмайдиган бу сериаллардиям эфирдан оварса яхшиди!
Реклама