Тартибсиз иш столининг фойдаси нимада?
23 октябр 2013, 14:44 758 кўрилди

 

alt

Қанчалик ғалати туюлмасин, бетартиб хонада ишлаш самарали бўлиши мумкин экан. Стол, стул, компьютер, бир дунё қоғозлар ёйилиб ётган офисни тартибга келтиришга шошилманг. Ҳаммаси қандай бўлса, шундайлигича қолсин.

Хох ишонинг, хох йўқ, бу билан ҳар куни бир неча соат қимматли вақтингизни тежашингиз мумкин. «Намунали тартибсизлик» қўлланмаси муаллифи Дэвид Фридманнинг фикрича, столда  ҳар хил ҳужжат ва файлларнинг сочилиб ётиши, тиғиз вақтда керакли маълумотларни тезда қидириб топишга  ёрдам беради.

Тартибли ходимлар эса бунинг учун 36% кўпроқ вақт сарфлайдилар. Чунки тартибсизликда ҳам ўзига яраша мантиқ бор экан. Зеро, хужжатларнинг кетма-кетлиги ва устма-устлигига қараб қайси хужжатнинг янги ёки эскилигини фарқлаб олиш осон.

 

Шархлар
Реклама