Талабалар шаҳарчаси ҳудудида ахборот-ресурс маркази қурилади
21 апрел 2017, 19:12 1136 кўрилди

alt

Бугун, 21 апрель куни Президент Талабалар шаҳарчаси ҳудудида қуриладиган ахборот-ресурс маркази лойиҳаси билан танишди

Ахборот-ресурс маркази электрон-ресурслар, даврий адабиётлар, мутолаа, мультимедиа ва конференция залларини ўз ичига олади. Бу Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказий институти, ўрта-махсус таълим масканлари ўқувчи ва талабалари, профессор-ўқитувчиларига катта қулайлик яратади. 

Президент марказ лойиҳаси ва концепциясини такомиллаштириш, унинг қамровини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди. Мажмуани Ўзбекистон талабаларининг Миллий илмий-маърифий маркази тарзида ташкил этиш, дунё университетлари билан ҳамкорлик ўрнатиш, халқаро талаблар даражасидаги кадрлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий анжуманларини йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Сафарова Норжон
  24 апрел 2017, 08:39
Нима сабабли бизнинг илтимосимизни нашр килмадингизлар,китобхонлар учун замонавий Ахборот Ресурс Марказининг булиши нимаси ёмон.Сахифа эскирмасидан чикарилса президентимиз ёки мутассади рахбарлар укиб бизга ёрдам беришармиди
Барча китобхонлар номидан Сафарова Н.Мехмон
  22 апрел 2017, 21:32
Хурматли Шавкат Миромонович! Сиздан бир илтимосимиз бор бизнинг Бухоро вилояти Олот туманида хам туман микиёсидаги марказлашган Ахборот -ресурс Маркази курилиши хакида фармойиш берсангиз юз минг савоблар каторида яна бир савоб ишни килган булардингиз.
Реклама