Светафорнинг ишламай қолгани тирбандликка сабаб бўлди
20 ноябр 2013, 09:55 1405 кўрилди

altБугун пойтахтимиз Тошкент шаҳри кўчаларида айрим свеатфорларнинг ишламай қолгани ҳолатлари кузатилди. Жумладан, Мирзо Улуғбек тумани "Пушкин" метростанцияси атрофидаги иккита ҳамда Шайхонтоҳур тумани, Қоратош даҳасидаги светафорларнинг ишламай қолиши оқибатида эрталабки тиғиз вақтда автомобиллар тирбандлиги ҳосил бўлган.

Вазиятни ўнглаш мақсадида светафор ишламай қолган чорраҳаларга тезда йўл патрул хизмати ходимлари етиб келишган ва автомобиллар ҳаракатини бошқаришга киришишган. Ҳозирда мазкур йўл техникаларини созлаш чоралари кўрилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 19 ноябрдан бошлаб Тошкентда ёмғир ёғиши кузатилмоқда, синоптиклар бугун унинг қорга айланишини башорат қилишган. Одатда шу каби ноқулай об-ҳаво шароитида электр таъминотида узилишилар содир бўлиши кузатилади. 

 

 

Шархлар
Реклама