Сурхондарёда товламачилик билан шуғулланган 18 кишилик жиноий гуруҳ қўлга олинди
06 ноябр 2017, 12:03 2510 кўрилди

alt

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида товламачилик билан шуғулланган 18 кишилик жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Хабарда қайд этилишича, гуруҳ аъзолари ўртасида “маҳалла раиси”, “посбон”, “терговчи”, “тасвирчи”, “ҳайдовчи” ва бошқа вазифалар бўлиб олинган. Улар мижозларни маҳалласи, оиласи, иш жойида шарманда қилиш, олинган тасвирларни интернетга чиқариб юбориш, профилактика инспекторига арз қилиш билан қўрқитиб, катта миқдордаги пулларни товламачилик йўли билан олишган.

Жиноий гуруҳ аъзолари навбатдаги операцияни ўтказиш вақтида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ушбу жиноий гуруҳни фуқаролар К.Г. ҳамда К.Ф.лар бошқарганлиги, шунингдек улар вояга етмаган фарзандини ҳам жиноят содир этишга жалб қилганлиги аниқланиб, гуруҳнинг барча аъзоларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган.

Ҳозирда мазкур жиноий гуруҳнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги бўйича тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади вазирлик хабарида. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама