Сурхандарёда «электрон ректорат» тизими ишга туширилмоқда
04 ноябр 2013, 18:45 942 кўрилди

 

alt“Электрон ҳукумат” институтнинг янги лойиҳаси бўлиб, у фаолиятни ташкил қилиш ҳамда халқ таълими муассасалари, мактаб ва тингловчиларга услубий кўмак бериш бўйича туман бўлимларимиз билан алоқани соддалаштиришга хизмат қилади.

Махсус компьютер дастурида рўйхатга олинган тингловчилар, уларнинг курсларга кириш учун тест синовларини топшириш натижалари, ўқув-машғулотни тугатиши, шунингдек, машғулотларга қатнашишига оид маълумотлар жойлаштириб борилади.

Шу билан бирга, газетанинг ёзишича, дастур мазкур маълумотларни ўз эгаларига, шу жумладан, СМС-хабар орқали юборилади. Масалан, тингловчилар машғулотлар бошланиши, Халқ таълими вазирлиги вилоят бошқармаси туман бўлимлари ва мактаблар раҳбарлари эса малакасини ошириш учун юборилган мутахассислар давомати ҳамда уларнинг ўзлаштиришига оид ахборотлардан бохабар қилиниб борилади.

Тизим ноябрь ойи давомида ишга туширилади.

Шархлар
Реклама