Суд Шахрисабз туман ҳокими ўринбосарини жаримага тортди
16 сентябр 2013, 17:33 5178 кўрилди

altТадбиркорнинг мурожаат қилишга у аптека биноси қурилиши бўйича 2011 йил декабр ойда тендерда ютишига қарамай, туман ҳокимиятида ҳужжатларни унга ҳали ҳам тақдим этмаганлари сабаб бўлган.

Адлия вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур мурожаат ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, ер майдони бўйича туман ҳокимияти томонидан ҳужжатларни тўлдиришда вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинмаган экан. Шу муносабат билан туман ҳокимлигига билдирги берилди.

Бунинг натижасида, суд қарори билан 2013 йилнинг 19 июнида Шахрисабз тумани ҳокими биринчи ўринбосари Г.Сулаймановга нисбатан 238 минг сўм миқдорида маъмурий жарима белгиланди.

 

Шархлар
Мехмон
  23 ноябр 2015, 12:41
амалдаги паспортнинг биомитрик паспортга алмаштириш муддати качонгача?
Реклама