Солиқ органлари ходимларига имтиёзли ипотека берилади ва ижара ҳақи тўланади
21 октябр 2017, 15:15 1471 кўрилди

alt

Солиқ органлари ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олиш учун узоқ муддатли ипотека кредитлари тақдим этилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 18 октябрдаги қарори билан солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартишларда назарда тутилган.

Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизматидан маълум қилинишича, ипотекага эга бўлиш учун харид қилинаётган уй нархининг камида 25 фоизига тенг пулга эга бўлиш лозим. Аммо дастлабки тўловни солиқ органларига моддий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий ҳимоя қилиш ва ривожлантириш ҳамда ДСҚ кўзда тутилмаган харажатлари махсус фонди ҳам тўланиши мумкин.

Бундан ташқари, солиқ органлари ишчиларига уй-жой ижараси учун ойлик пул бадали тўланади. Унинг ҳажми ижарага олинган уйнинг ижара нархига боғлиқ.

 UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  23 октябр 2017, 16:36
Рахмат.
Мехмон
  22 октябр 2017, 08:58
Солик органходимларининг маошини купайтириш керак!
Мехмон
  21 октябр 2017, 21:38
Рахмат
Реклама