Солиқ назорати тадбирлари: Ўтган ҳафта давомида нархларни асоссиз оширган 12 нафар шахсга нисбатан 1,8 миллион сўм маъмурий жарималар қўлланилди
01 декабр 2017, 23:33 1358 кўрилди

alt

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилган солиқ назорати тадбирлари натижаларига кўра, ўтган ҳафта давомида 4 минг 185 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди.

Ўтказилган профилактик ва тушунтириш ишлари натижасида тўғри хулоса чиқариб, ҳуқуқбузарлик оқибатларини бартараф этган ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган 1 минг 884 нафар тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлар маъмурий жавобгарликдан озод этилди.

Амалдаги қонунчилик талабларини қўпол равишда бузиб, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этган 2 минг 301 нафар шахсга нисбатан 515,6 миллион сўм маъмурий жарима қўлланилди.

Шу жумладан:

- савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузган 663 нафар шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164-моддасига асосан 99,3 миллион сўм, шундан:

а) харидорга товарлар, маҳсулотларни (хизматларни) чек (квитанция, счет) бермасдан сотиш (хизмат кўрсатиш) ҳолатлари бўйича 444 нафар шахсга нисбатан 66,5 миллион сўм;

б) назорат-касса машиналарини қўллаш тартибига риоя этмаслик ҳолатлари бўйича 162 нафар шахсга нисбатан 24,2 миллион сўм;

в) тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартибига риоя этмаслик ҳолатлари бўйича 45 нафар шахсга нисбатан 67,3 миллион сўм;

г) нархларни асоссиз равишда ошириш ҳолатлари бўйича 12 нафар шахсга нисбатан 1,8 миллион сўм маъмурий жарималар;

- бинони, иншоотни ёки уларнинг бир қисмини, турар жойни нотариал тасдиқланган шартномасиз ижарага ёки текин фойдаланишга берган 36 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1591-моддасига асосан 26,9 миллион сўм;

- уй-жойга доир мулк ҳуқуқини кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда ўз вақтида расмийлаштирмаган 150 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 160-моддаси 2-қисмига асосан 22,5 миллион сўм;

- даромадлар тўғрисида декларацияни солиқ органига ўз вақтида тақдим этмаган 132 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддаси 3-қисмига асосан 19,7 миллион сўм;

- ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган 288 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-моддаси 1-қисмига асосан 43,1 миллион сўм;

- автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланган 44 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1763-моддасига асосан 32,9 миллион сўм;

- солиқ ҳисоботини солиқ органига ўз вақтида тақдим этмаган корхоналарнинг 686 нафар мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси 1-қисмига асосан 102,7 миллион сўм;

- дебиторлик қарзи муддатлари ўтказиб юборилган корхоналарнинг 31 нафар мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси 3-қисмига асосан 46,4 миллион сўм;

- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка ўз вақтида тақдим этмаган корхоналарнинг 271 нафар мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси 6-қисмига асосан 121,7 миллион сўм маъмурий жарималар қўлланилди.

ДСҚ Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Мехмон
  11 декабр 2017, 15:05
Тадбиркорларга качон- ДСИ ходимлари келин нима хизмат нимага ёрдам берайлик дейишар экан оддий инспекторга хам инсоф берсин
Мехмон
  05 декабр 2017, 09:30
Йўловчи ташиш ва юк ташиш хизматини қайтатдан қўриб чиқиш лозим.Сабаби олдин солиқдан рўйхатдан ўтиб фаолият юритиб келган киракашлар, хозирги кунда қайсидир умумий даромадининг 5-10 % ини давлатга солиқ сифатида тўлайдиган корхоналар билан шартнома тузиб ишлаб келаяпти.Олдин киракашлар тўлаган солиқлар тўғридан тўғри давлат бюджетига тушарди.
Мехмон
  05 декабр 2017, 07:42
жарима янада нарх ошиши учун кулай восита жарима солишдан олдин тущунтириш ишларини олиб бориш керак солик инспекцияси режани бажара олмаса жарималар кучга киради
Мехмон
  04 декабр 2017, 14:28
Аввал озроқ нафинг тегсин кейин ёмонлайсан Гаи билан солиқни
Мехмон
  02 декабр 2017, 14:55
Янги солик туловчилар пайдо килиш учун нима ишлар амалга оширилди.!!?
ДАН ходимлари техник жихатдан экспулатация килишга нолойик йулларда автомобилларни техник созлиги хакидаги хужжатни сурагани каби.
Барча учун фойдали энг зур йул топиш шунчалик мушкулми.
Жарима солиш иш юритиш деб хисоблаш нотугри.
Жарима пулини коплаш учун яна хам купрок ноконуниий ишлар содир этилади.
Соликлар электрон муофиклашуви
амалда булиши керак эмасми.?
Реклама