Собиқ Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзоларига ЭКИҲнинг 10 баробари миқдорида ойлик гонорар тўланади
11 август 2017, 15:18 660 кўрилди

alt

1 августдан бошлаб собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари учун энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баробари миқдорида, мухбир аъзолари учун эса - энг кам ойлик иш ҳақининг етти баробари миқдорида ойлик гонорар тўланади. Президентнинг 10 августда имзолаган "Собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида бу белгиланди.

Собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзолари учун тўланадиган ойлик гонорарлар жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган даромад солиғисиз амалга оширилади.

Академиянинг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзолари бир нафар кузатувчи шахс билан бирга бир йилда бир марта ўзлари учун мақбул бўлган муддатда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши, республика давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг санаторий- соғломлаштириш муассасаларида ҳамда Ялта ва Кисловодск шаҳарларидаги “Ўзбекистон” курорт-соғломлаштириш акциядорлик жамиятининг санаторийларида соғломлаштириш курсидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлишди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  11 август 2017, 15:52
Инсонни кадрлаганга жон фидо килсанг арзийди !!!
Президентимизга РАХМАТ !!!
Аттанг, маьлумотим олий эмасда...
Президентимиз нимани истаётганини конуний курсатиб куярдим...
Нима булганда хам ЗУУУР !!!
Хар не булганда хам, мехнатинг, захматинг кадрини биладиган
ИНСОН бошкараётган Ватанда яшаш кунгилга хуш ёкаркан.
Президентимиз фарзандларини бахту камолини курсин!
Реклама