Собиқ маданият вазири Маҳмуджон Муратов ва унинг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Ҳожиматов вазирликдан кузатиб қўйилди
11 август 2017, 11:34 1335 кўрилди

alt

Бугун Маданият вазирлигида собиқ маданият вазири Махмуджон Муратов ва унинг биринчи ўринбосари Минхожиддин Ходжиматовларни кузатув тадбири ўтказилди. Бу ҳақда вазирликнинг Фейсбукдаги саҳифасида хабар берилди.

Хабарга кўра, кузатув тадбирида янги тайинланган маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ва унинг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбековлар марказий аппарат ходимлари билан биргаликда иштирок этган.

Собиқ вазир ва унинг биринчи ўринбосари бошқа лавозимга ўтган. Қайси лавозимга ўтгани ҳақида ҳозирча расмий хабар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг 9 августдаги фармонига мувофиқ, Санъат ва маданият институти ректори Бахтиёр Сайфуллаев маданият вазири, шу билан бир вақтда Ўзбекистон Давлат консерваторияси ректори лавозимига тайинланди.

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари этиб эса Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков тайинланди. У июль ойи бошида «Ёшлар» телеканалига директор этиб тайинланиб, ярим ойдан сўнг ўз хоҳиши билан раҳбарликдан кетгани ва телеканалда бош продюсер сифатида фаолият олиб бораётганидан хабарингиз бор.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама