Сингапур ўзбекларнинг ҳашарини ўзида тадбиқ этмоқчи
24 октябр 2013, 11:59 765 кўрилди

 

altЎзбекистон Экологик ҳаракати марказий кенгашида экотуризмни ривожлантириш, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва бу борадаги қонунчиликни такомиллаштириш масалаларига бағишланган халқаро семинар бўлиб ўтди.

 

Унда иштирок этган Сингапурнинг атроф-муҳит масалалари бўйича кенгаши ижрочи директории Хосе Раймонд қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

- Экология ва табиатни муҳофаза қилиш соҳасида орттирилган илғор тажрибани чуқур ўрганиш ва оммалаштириш мамлакатларимиз учун жуда фойдалидир. Ўзбекистонда ҳашар деган ажойиб анъана бор. Мустақиллик йилларида ана шундай эзгу миллий анъаналарингиз янада ривожлангани боис Ўзбекистон тобора чирой очиб, равнақ топмоқда. Бундай хайрли ишларни ўрганиш ва татбиқ этиш тараққиётга хизмат қилади.          

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Экологик ҳаракати ва Сингапурнинг мазкур кенгаши ўртасида 2012 йилда ҳамкорлик меморандуми имзоланган ва ушбу ҳужжат асосида экологик назорат самарадорлигини оширишда жамоатчилик ва нодавлат нотижорат ташкилотлар иштирокини кенгайтириш бўйича тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

 

Шархлар
Реклама