Шимолий Фарғона каналининг Намангандан оқиб ўтувчи қисми бўйлаб хиёбон қурилади
13 сентябр 2017, 11:13 575 кўрилди

alt

Жорий йилнинг охирига қадар Шимолий Фарғона каналининг Наманган шаҳри ҳудудидан ўтган 960 метр қисмида замонавий хиёбон қурилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2 сентябрдаги «2017/2019 йилларда Наманган вилоятининг Наманган шаҳрини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги 685-сонли қарорида алоҳида тўхталиб ўтилган.

Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, ушбу ҳудудда ноқонуний тарзда ўзбилармонлик билан шаҳарсозлик нормаларига зид равишда канал сув ҳавзаси ҳимоя ҳудудида қуриб олинган ошхоналар бузилади. Ошхоналар каналга ёндош Жалолиддин Мангуберди кўчасида транспорт қатнов қисмига мижозлар автомашиналарни қўйилиши туфайли автоуловлар ҳаракатига ҳам салбий таъсир кўрсатиб келмоқда.

Хиёбон қурилиши режалаштирилган ҳудуддаги ноқонуний қурилмаларни бузиш тўғрисида масъул муассасалар томонидан огоҳлантириш хатлари берилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама