Шифокорлар сосиска ва колбаса маҳсулоти катталар ва болалар саломатлигига зарарли эканини айтишди
30 октябр 2015, 22:00 2519 кўрилди

alt

Америкалик шифокорларнинг сўнгги тадқиқотига кўра, бир ойда 10 та сосиска ейдиган болалар лейкемия касаллигига чалинишга 9 баробар кўпроқ мойил бўлар экан.

Бундан ташқари, аёллар ҳомиладорлик вақтида бир марта бўлса ҳам хот-дог истеъмол қилса, бола миясида ўсимта пайдо бўлиш хавфини кўпайтирар экан.  

Аниқланишича, буларнинг барига ушбу маҳсулотларга қўшиладиган қўшимчалар сабабдир. Масалан, сосискага нитратлар (азот кислотасининг тузлари) зўрлаб тиқиштирилади. Қоида бўйича нитратларни гўшт маҳсулотларига ботулизм(хафвли инфекцияли касаллик)га қарши курашиш мақсадида қўшишади. Бироқ иссиқликда қайта ишлаш жараёнида нитратлар бошқа моддалар (аминлар) билан кимёвий реакцияга киришади ва натижада N-нитрозо деб аталувчи хатарли канцероген (рак касалини юзага келтирувчи) моддага айланади.

Манба: vicer.ru

Шархлар
Мехмон
  01 ноябр 2015, 13:25
Мен бунака маьлумотни укиганимга 10 йилдан ошди,мен калбаса сосиска емайман,олимлар анчадан буен буни огохлантириб келишяптилар,рахмат шу масалани яна еритганларингиз учун
Реклама