«Шифокорлар ҳам, ўқитувчилар ҳам пахта теримига чиқмайди» — Бухоро вилояти ҳокими
18 август 2017, 14:31 2385 кўрилди

alt

Халқаро пресс-клубнинг Бухоро вилоятида бўлиб ўтган сайёр сессиясида Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев 2017 йилги пахта йиғим-теримига кимлар чиқмаслигини айтиб ўтди, деб ёзади Daryo.uz.

Сессия давомида ХПК раиси Шерзодхон Қудратхўжаев вилоят ўқитувчилари номидан келиб тушган пахта йиғим-теримига доир саволларни ўқиб эшиттирди.

“Ҳар йили ҳудудимиздаги мактаб ўқитувчилари мажбурий ҳашарга жалб этилади. Бу таълим сифатига таъсир қилади. Қачон ҳамма ўз вазифасини бажаради?”, — деб савол берган олотлик олий маълумотли ўқитувчилардан бири.

Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев саволга жавоб бераркан, сўнгги йилларда таълим муассасалари вакилларини пахта йиғим-теримига жалб этилиши ҳолатлари сезиларли камайганини қайд этиб ўтди.

"Пахта йиғим-терими мавсуми бошланяпти. Авваллари теримга биринчи бўлиб мактаб, коллеж вакиллари чиқарди, сўнгги йилларда улар теримга чиқаётгани йўқ. Бу йилдан институтларнинг вакилларини ҳам теримга чиқармаяпмиз. Соғлиқни сақлаш тизими вакиллари ҳам, халқ таълими тизими вакиллари ҳам пахтага чиқмайди", - дейди Бухоро вилояти ҳокими.

Аввалроқ Ўктам Барноев Бухорода гўшт нархи йил охиригача 25 минг сўмдан ошмаслигини маълум қилгани ҳақида хабар берилган эди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  23 август 2017, 16:41
Paxtaga o'tgan yik maktab o'qituvchilari to'liq jalb qilindi. Yana tekshirish kelib so'rasa, paxtaga chiqayotganimiz yo'q faqat ayrim hamkasblarimiz o'z xohishi bilan chiqmoqda deb aytilishi tayinlandi. O'rniga yollanma terimchini tayinlagan o'qituvchilar esa maktabda ishlashda davom etdi.
Мехмон
  18 август 2017, 15:30
Гап бошка иш бошка, хамма вакт шунака дейишади-факат когозда. Пахта йигим теримига мехнат биржада ёки кишлок жойларининг узида канчадан канча ишсизлар бор шуларни жалб килса хам мавсумий иш билан таъминланади хам маош олишади, буни кишлок хужалик вазирлиги мавсумий иш сифатида ишга кабул килишни куриб чикиши керак. Бошка соха вакилларини (факат укитувчи шифокорлар эмас бошка соха вакиллари хам жалб килинадику бу бор хакикат) пахта йигим теримига жалб килишни узи хам канча ортикча харажат булади чунки уларга жой озик-овкат масаласи транспорт масаласи бундан ташкари кимлардир айникса аёллар рузгор болаларидан олисда кетишларига тугри келади. Агар пахтага бормаса ишдан ажралади шу билан куркитишади бошликлар. Бошликларга хам огзаки буйрук берилган булади пахта мавсумида касал булиб полклиникаларга борсангиз касаллик варакаси очишмайди хам, мумкин эмас деб.
Реклама