Шайхонтоҳур туманида йирик ёнғин юз берди. Қурбонлар бор
15 феврал 2018, 15:38 1826 кўрилди
alt
 
Бугун, 15 февраль куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Боғ кўчаси 29-блокда жойлашган 22-уйда ёнғин содир бўлди.
 
Ёнғин натижасида 200 кв. метр майдонда уйнинг томи, шифти ва уй-жиҳозлари зарарланди ҳамда ушбу хонадонда яшаган фуқароларнинг қисман куйган ҳолдаги жасадлари топилди. Бу ҳақда ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.
 
"Халқ сўзи" газетаси ёзишича, қурбонлар 7 кишини ташкил этади.
 
Шунингдек, ёнғин қўшни уйларнинг том қисмига ҳам тарқалиб, 23-уйнинг 50 кв. метр майдонда ва 21-уйнинг 15 кв. метр майдонда том қисми зарарланган.
 
Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.
 
Шархлар
Мехмон
  15 феврал 2018, 16:03
O'zimizning yong'in xavfsizligi hodimlari rasmi yo'qmikan
Реклама