Шавкат Мирзиёевнинг Facebook'даги саҳифасига расмий мақом берилади
21 сентябр 2017, 16:31 795 кўрилди

 alt

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Facebook'даги саҳифасига расмий мақом берилади. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги делегацияси билан АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган “Кремний водийси”да бўлиб ўтган музокаралар чоғида мазкур келишувга эришилди.

Вазирлик ахборот хизматидан маълум қилинишича, Facebook компаниясининг иқтисодий ривожлантириш бўйича раҳбари Клэйр Дэви билан ўтган учрашув давомида компания вакилларининг Ўзбекистондаги ахборот технологияларига оид тадбирларида иштирок этиши борасида сўз борди.

Шунингдек, давлат хизматчиларининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларини оммалаштириш ва имкониятларини кенгайтириш юзасидан ҳам ҳамкорлик қилишга келишилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама