Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги Халқ қабулхонасини бориб кўрди
27 апрел 2017, 15:35 1265 кўрилди

alt

Давлат раҳбари Жиззах вилоятига ташрифи давомида Президентнинг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонасида бўлди. 

«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари, Тошкент шаҳрида, шунингдек, ҳар бир туман ва шаҳарда Президентнинг Халқ қабулхоналари ташкил этилди. 

Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонасида ҳам фуқароларнинг давлат органларига мурожаат қилишига оид конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш учун барча қулайлик яратилган. 

Халқ қабулхонаси Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов шоҳкўчаси, 117- уйда жойлашган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама