Шавкат Мирзиёев Тошкентда янги аэромажмуа қурилиши ишлари билан танишди
02 декабр 2017, 14:50 906 кўрилди

alt

Президент Шавкат Мирзиёев 2 декабрь куни “Тошкент-Шарқ” аэродроми базасида қурилаётган фуқаро (ишбилармонлик) авиацияси мажмуаси билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар қилди.

Аэромажмуанинг қурилиши иқтисодиётнинг бир неча секторлари ривожига янги йўл очади, фуқаролик ва хизмат парвозларини, шу жумладан, хусусий рейсларни амалга ошириш, хориж делегацияларининг учрашувларини юқори савияда ташкиллаштиришга имкон яратади. Президент топшириғига кўра, аэрокомплекснинг қурилиш ишлари 2019 йил сўнгига қадар якунланади. 

Давлат раҳбари “Тошкент-Шарқ” аэродроми базасида фуқаро (ишбилармонлик) авиацияси мажмуасини қуриш бўйича қарорни шу йилнинг июнь ойида имзолаган эди.

Президентнинг 2016 йил 16 майдаги қарорига мувофиқ Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида «Тошкент-4» халқаро йўловчи терминали қурилиши режалаштирилган эди. Шавкат Мирзиёев бу ердаги қурилиш ишлари билан танишди. Янги халқаро аэропортда соатига 1 минг 500 йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти яратилади.

Лойиҳа Ўзбекистон ва Жанубий Кореянинг банк ва жамғармалари ҳисобидан молиялаштирилади. Шавкат Мирзиёев маблағлардан самарали фойдаланиш, қурилиш ишларини бошлаш учун ҳудудни тайёрлаш ва инфратузилмани ривожлантириш бўйича топшириқлар берди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама