Шавкат Мирзиёев Сирдарёга ташриф буюрди
17 мая 2017, 10:53 1540 кўрилди

alt

Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 17 май куни Сирдарё вилоятига ташриф буюрди. 

Сирдарё вилоятининг салоҳияти ва аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Вилоят иқтисодиёти барқарор суръатлар билан ривожланмоқда. 2017 йилнинг биринчи чорагида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 5,8 фоиз ўсган. Унинг таркибида саноат, кичик бизнес, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳалар улуши ошган.

ЎзА хабарига кўра, Президент вилоятга ташрифи давомида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган режалар ижроси, шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечиради.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама