Шавкат Мирзиёев Олмалиқ шаҳрида қурилаётган уй-жойлар билан танишди
11 август 2017, 16:04 778 кўрилди

alt

Давлат раҳбари Олмалиқ шаҳрида қурилиши кўзда тутилаётган янги ижтимоий объектлар ва ободонлаштириш ишлари билан танишди. Олмалиқ шаҳрининг 2035 йилга мўлжалланган бош режасига мувофиқ, эндиликда шаҳарда 10 та 7 қаватли замонавий арзон уй, барча талабларга жавоб берадиган деҳқон бозори, гипермаркет, аҳолининг кўнгилдагидек ҳордиқ чиқариши учун маданият ва истироҳат боғлари, болалар шифохоналари, ёш ижодкорлар уйи ва бошқа ижтимоий объектлар бунёд этилади.

Президент, шунингдек шаҳар марказининг 5-2 массивида қад кўтараётган 7 қаватли арзон уйларни қуриш жараёни билан танишди ва одамларни 2-3 хонали уйлар билан таъминлашга қаратилган ушбу лойиҳа юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг Facebook'даги саҳифасида хабар берилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама