Шавкат Мирзиёев Олмалиқ шаҳрида бўлди
11 август 2017, 14:38 828 кўрилди

alt

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президентнинг Фейсбукдаги саҳифасида хабар берилишича, давлатимиз раҳбари дастлаб, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати ривожланишининг 2-босқичи» инвестицион лойиҳаси ишларини бошлаш тантанали очилиш маросимида иштирок этди.

Умумий қиймати 1696,2 миллион АҚШ долларилик мазкур инвестицион лойиҳа тўлиқ ишга туширилгач, 2028 йилга бориб, рудани қазиб олиш 23 миллион тоннага, мисни ишлаб чиқариш 42 минг тоннага, қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш ҳажми 30,5% га ортади. Энг муҳими бу ерда 10 мингга яқин киши ва қўшимча инфраструктура ҳисобига яна минглаб аҳоли янги иш ўрни билан таъминланади. 

alt

Шавкат Мирзиёев шу ернинг ўзида комбинат фаоллари, ёшлар вакиллари билан учрашди. Уларнинг ўй ҳаёллари, дарду ташвишлари билан қизиқиб, улар билан самимий мулоқот қилди.

Шундан сўнг, Президент Шавкат Мирзиёев мониторда акс эттирилган портлатиш тугмасини босиб, тарихий воқеа, яъни давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан номланган янги, «Ёшлик» конининг биринчи портлатиш тадбирида хам иштирок этди.

alt

Фото: Facebook/Shavkat Mirziyoyev

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама