Шавкат Мирзиёев Олмалиқ шаҳри аҳолиси билан мулоқот қилди
11 август 2017, 22:22 2548 кўрилди

alt

11 август куни Шавкат Мирзиёев Олмалиқ шаҳрининг кўчаларида юриб, ҳалқ билан мулоқот қилди. Суҳбат давомида фуқаролар олиб борилаётган ислоҳатлар ва мавжуд муаммоларни ҳал қилиш бўйича амалга оширилган ишлар учун Президентга  миннатдорчилик билдирдилар. Бу ҳақда давлат раҳбарининг сайтида хабар берилди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг мис эритиш фабрикаси ва махсус цехида бўлиб, иш жараёни билан танишди.

alt

Шундан сўнг, Президент комбинатнинг мажлислар залида шаҳар ёшлари ва жамоатчилик вакиллари билан учрашди. Олмалиқ шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, янги иш ўринлари яратиш масалалари муҳокама қилинди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  14 август 2017, 21:37
Xurmatli Shavkat Miramanovich sizning qilayatgan islaxatlaringizni qollap quvatlayman! Sizni qaraqalpaqstanda kutip qalamiz! Hurmat ila Ashirbaev Arman!
Мехмон
  14 август 2017, 16:21
Бектемир туманига хам борармиканлар
Мехмон
  12 август 2017, 16:43
Бекобод туманига хам ташрифингизни интизорлик билан кутиб қоламиз, умрингиз узоқ-ризқингиз бутун бўлсин, илоҳим!
Реклама