Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри раҳбарларига Олмалиқ билан мусобақалашишни таклиф этди
19 август 2017, 08:35 899 кўрилди

alt

18 август куни Бекобод шаҳрида бўлган Президент Шавкат Мирзиёев шаҳар фаоллари ва раҳбарларига аҳоли учун энг қулай турмуш шароитларини яратиш бўйича Олмалиқ шаҳри билан мусобақалашишни таклиф қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

Мусобақа шартлари уй-жой коммунал хўжалиги фаолиятини яхшилаш, ижтимоий инфратузилма, тиббиёт муассасаларини ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, ўртача иш ҳақи кўрсаткичларини ошириш каби йўналишлар бўйича бўлади.

Давлат раҳбарининг ушбу ташаббуси асосида шаҳарларнинг ўзаро мусобақалашуви одамлар ҳаёти учун муносиб шароитлар яратишга хизмат қилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама