"Шаршара" номли гўшт маҳсулотларига эшак гўшти қўшилгани аниқланган – Бош прокуратура
06 декабр 2017, 15:00 3219 кўрилди

alt

“Шаршара” номли гўшт маҳсулотларига эшак гўшти қўшилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

"Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар ва Хоразм вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Хоразм вилоятидан Тошкент шаҳрига 69,6 кг эшак гўшти пойтахтимизнинг Олмазор туманида жойлашган «GOLD PREMIUM PRODUCT» МЧЖга қарашли “Шаршара” номли гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехига ўтказиш учун олиб келинганлиги аниқланган. Шунингдек, ушбу гўшт цех ишчилари томонидан бошқа гўшт маҳсулотларига қўшилганлиги аниқланиб, цехда мавжуд бўлган 275 кг гўшт маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган", дейилади хабарда.

Тегишли мутахассисларнинг хулосасига кўра, олиб қўйилган гўшт маҳсулотлари истеъмолчиларнинг соғлиги ва ҳаёти хавфсизлиги талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда айбдор шахсларни жавобгарликка тортишга қаратилган зарур тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  07 декабр 2017, 23:34
Тадбиркорлар нима хохлашса шуни ишлаебди. Шунки уларга эркинликни бериб нима киламан деса шуни килаебди! Сабаби уларни текшира олмайдилар! Хадалга харамни аралаштириб пул булса булди деб кузлари кур булаебди ноинсафларнинг! Хурматли текширувчилар халкни алдаедган тадбиркорларни текширинг илтимос!
40875
  07 декабр 2017, 00:40
Санитирия-эпидемиология хизмати (СЭС) ёмон эканлигидан.Хозир тадбиркор ва ишбилармонларни текшириш анча кискартирилган бу яхши тадбиркорлик ривожланишнинг асосий йуналишларидан бири эканлигини жахон тажрибаси курсатиб турибди.Лекин мана бунга ухшаш холатларни эшитганда одамни эти ивишади.Пул учун эшакни гуштини хам кушиб юборишса.
Реклама