Шакар етказиб бериш узлуксизлиги таъминланади — "Ўзбекозиқовқатхолдинг"
17 ноябр 2017, 14:45 946 кўрилди

alt

Республикадаги савдо дўконларига шакар маҳсулотини етказиб бериш тўлиқ таъминланади, ички бозорда шакар нархининг асоссиз ошишига йўл қўйилмайди. Бу ҳақда "Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси матбуот хизмати хабар қилади.

— "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ҳукумат топшириқлари асосида хорижий ҳамкорлар билан шакар импорти бўйича шартномалар имзолаган, — дейди компания матбуот котиби У. Рузиев. — Ушбу саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад шакар нархи кескин ошишининг шунингдек, туман ҳамда шаҳарлар кесимидаги савдо ва ишлаб чиқариш корхоналарига узлуксиз шакар етказиб бериш орқали унинг танқислиги олдини олиш.

Компания хабарида таъкидланишича, айни пайтда аҳоли учун шакарни 5000 сўмдан ошмаган нархда сотиш имконияти яратилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  21 ноябр 2017, 09:37
Хурматли "Ўзбекозиқовқатхолдинг"компания матбуот котиби У. Рузиев Сиз бозорларда шакарнинг нархи бугунги кунда ( ноябр 2017 йил) 6000-6500 сўмдан эканлигини биласизми ?
Реклама